Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов Лас-Вегасда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Унга бу жангда кубалик Мануэль Корреа рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг 2-раундда ўз ниҳоясига етди. Элнур қарама-қаршиликни фаол бошлади ва рақибини иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди.
Шу тариқа, Элнур Абдураимов навбатдаги жангида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди. Корреа эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
Бу Элнурнинг проф боксдаги кетма-кет 9-ғалабаси бўлди. Боксчи бу ғалабаларнинг саккизтаси нокаут билан қўлга киритган.
Тасодифий хабарлар
ЖЧ-2022. Аргентина финалда! Хорватия йирик ҳисобда мағлуб этилди
БАА-Ўзбекистон ўйинида чипта машмашаси: улар аллақачон сотилиб кетган
Фаластин президенти Байден билан гаплашишдан бош тортди
Президент: «Эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан...»
Мубашшир Аҳмад “Сангород”га кўчирилди