Жорий йилнинг 9 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожат қилиб, шу куни соат 13:30 ларда, Наманган шаҳрида жойлашган жоъме масжидида намоз ўқигани келган вақтида номаълум шахс, ёнига қўйган нархи 200 АҚШ долларлик “Айфон-7” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-модаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди
Наманганда жанжални сабабини билиш учун келган йигитнинг ўзи жанжалга аралашиб қолди
300 дан зиёд янги автобус йўналишлари очилади — Транспорт вазирлиги
Алимент учун қамалган фуқаро шифохонада вафот этди
Хоразмлик прокурор хотинининг хиёнатини кечиравериб сабр косаси тўлган йигитнинг жинояти тафсилотларини маълум қилди