Фақатгина оддий ҳайдовчилар эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул бўлган орган ходимлари ҳам йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши мумкин. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ЙПХ авотомобили йўл четидаги дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Унга кўра, жорий йилнинг 9 январь куни соат 00:20 ларда, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.И. Lacetti русумли махсус хизмат автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Қуйи Чирчиқда эр шаърий никоҳдаги аёлини ўлдириб, жасадини бўлаклаб кўмиб ташлади
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам берилади?
Самарқандда уйида хўроз уриштирган шахслар қўлга олинди
Андижонда қизининг номусига теккан йигитни ўлдирган ота 12 йилга “кесилди”
Эркак ўз чайласида танишини пичоқлаб ташлади