Наманганда келаси йил палов байрами ўтказилади
Наманган вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан халқаро анъанавий «Taste of Uzbekistan» гастрономик фестивалини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра 2021 йилда Наманганда катта палов байрами ўтказилади. Тадбирда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан 50 мингдан ортиқ сайёҳлар иштирок этиши кутилмоқда, дея ёзади ЎзА. Айни пайтда замонавий Чуст ош марказини барпо этиш юзасидан амалий ишлар бошланган. Ушбу марказ Чуст дўпписи ва Чуст пичоғи халқаро музейлари билан бир жойда қурилиши кўзда тутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Статистика қўмитаси маълумотига кўра, энг арзон палов Наманган ва Қорақалпоғистонда тайёрланиши айтилганди.
Тасодифий хабарлар
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади
Ўзбекистонда 2021 йилдан барча истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни олдиндан амалга ошириши мумкин
Наманганда Жорий йилнинг 21 апрел куни “Ҳайит намози” ўқилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади.
Namangandagi kichik muammo
Бухорода ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири бошқасини «Spark»да босиб кетди — видео