Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров бугун, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳилтон” меҳмонхонасида МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия давлатлари Олимпия қўмиталари иштирокида минтақавий форумнинг ялпи мажлисида иштирок этди.
Отабек Умаров мажлисда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов билан бирга кўриниш берган ва тахминан 30 дақиқа давомида анжуманда иштирок этган.
Маълумот учун, форумда 13 та давлатнинг Миллий Олимпия қўмиталари раҳбарлари қишки Олимпиадага тайёргарлик, допингга қарши кураш ва спорт тизимидаги бир қатор масалалар борасида ўзаро музокара ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, Отабек Умаров узоқ муддатли танаффусдан сўнг, жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кўриниш берган эди.
Тасодифий хабарлар
«Бу ерга қарсак учун эмас, ишлаш учун келдим» — Президент сектор раҳбарларини танқид қилди
“Слово Пацана” фильмидаги “Пальто” актёрлик фаолиятини якунламоқчи
АҚШ 200 минггача хорижликнинг визасини бекор қилишни режалаштирмоқда
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрининг ички кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳужжатлари текширилаётганлиги ҳақида видеотасвир тарқатилди.
Саудия Арабистони бутун дунёга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди