Телеграм ижтимоий тармоғи орқали оммалашиб бораётган “Қўшни маҳалла” канали Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, раҳбарлари бўйича ўтказган сўровнома натижаларини эълон қилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, фаолияти "Зўр", деб топилган ҳокимларнинг кучли учлиги қуйидагича бўлди:
1. Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти ҳокими) – 48 фоиз.
2. Хайрулло Бозоров (Наманган вилояти ҳокими) - 34 фоиз.
3. Шуҳратбек Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими) - 31 фоиз.
Фаолияти "Ёмон", деб топилган кучли учлик қуйидагича кўринишда тус олди:
1. Шуҳрат Ғаниев (Фарғона вилояти ҳокими) – 63 фоиз.
2. Фарҳод Эрманов (Хоразм вилояти ҳокими) – 60 фоиз.
3. Зафар Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими) – 58 фоиз.
Фаолияти энг кўп "Ўртача", деб баҳо олган раҳбарлар билан танишинг:
1. Эргаш Салаев (Жиззах вилояти ҳокими) – 43 фоиз.
2. Қобул Турсунов (Навоий вилояти ҳокими) – 41 фоиз.
3. Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё вилояти ҳокими) – 41 фоиз.
4. Рустам Ҳолматов (Тошкент вилояти ҳокими) – 41 фоиз.
Қайд этиш жоизки, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу сўровномада энг кўп – 10 минг 900 дан ортиқ 3 йўналишда овоз берилди. Демак, овоз олиш бўйича рекорд “Артел”чи ҳокимга кетди.
Эътироф этиш лозимки, Самарқанд ва Наманган вилояти ҳокимлари ҳақида кўп ижобий фикрлар бисёр. Буни реал кундалик ҳаётимизда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Виртуал олам вакиллари ҳам бунга амин бўлишган. “Фикримизча, бу энг ҳаққоний 2 натижа бўлди”, дейилади “Қўшни маҳалла” канали хабарида.
Бир сўз билан айтганда, сўровномада энг яхшилар қаторида эътироф этилган энг яхши ҳокимларимиз қаторида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан асос солинган “Халқ билан мулоқот” тизимини вилоят миқёсида дадил ва изчиллик билан татбиқ этиб келмоқда. Одамларнинг меҳри ва ишончини қозониб келмоқда.
Оқилхон Дадабоев,
© namangan24.uz
Тасодифий хабарлар
Жиззахда 9-синф ўқувчиси «Информатика» дарси пайтида тўсатдан вафот этди
Тошкентда номаълум аёллар томонидан сотилаётган атир одамларни ўлдиряптими?
Жиззахда аёл ва 5 ёшли боланинг ёқиб юборилган жасади топилди. Қотил уларнинг яқини бўлиб чиқди
Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди
Умрага пандемиядан олдин тўлов қилганлар қўшимча пул тўлайди.