Энергетика вазирлиги матбуот хизмати махсус штаб истеъмолчиларни 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлганини хабар қилди.
Хабарда 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми ҳақидаги маълумот ҳам келтириб ўтилган.
Унга кўра,
- Андижон вилояти истеъмолчилари учун табиий газ 5,4 фоизга, суюлтирилган газ 70,8 фоизга ва электр энергияси 10,5 фоизга;
- Фарғона вилояти истеъмолчиларига табиий газ 16,4 фоизга, суюлтирилган газ 48,6 фоизга, электр энергияси 11,2 фоизга;
- Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ 23,6 фоизга, суюлтирилган газ 52 фоизга ва электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.
Энергетика вазирлигининг хабарида водий вилоятларида электр энергияси, суюлтирилган газ ва табиий газ билан аҳолининг умумий таъминланганлик даражаси ҳақидаги туманлар кесимидаги ахборот берилмаган. Фоиз кўрсаткичида ушбу ўзгаришлардан кейин аҳолининг энергетика ресурслари билан таъминланганлик даражаси қандай бўлиши ҳақида маълумот йўқ.
Тасодифий хабарлар
Осиёда футбол мавсуми бошланмоқда
Украинадаги уруш дунё бозорларини "титратиш"да давом этмоқда
Наманганда спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтарган маст аёлни сомсапаз сочидан судраб ҳайдади
Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини танқид қилди
Шуҳрат Ғаниевнинг танқидлар остида қолган матбуот котиби лавозимини тарк этди