Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Турғун Жуманович Камолов вафот этди.
Бош прокуратура Матбуот котибининг маълум қилишича, Турғун Камоловнинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.
Турғун Камолов 1966 йилда туғилган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. У 1995 йилдан буен прокуратура органларида хизмат килиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Турғун Камоловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
Тасодифий хабарлар
Рўзадорга макруҳ бўлган амаллар
Ўқувчи машинада ЙПХ инспекторини уриб юбориб, умрига зомин бўлди
Шавкат Мирзиёев ЖСТга кириш жараёнини тезлаштиришни топширди
ОМОН тарафидан калтакланган мигрант жасади бир ойдан бери Россияда қолмоқда
Эрон ракеталарининг Исроилга зарба бериш видеоларини тарқатиш тақиқланди.