Кеча, 22.07.2019 санасида, соат 15:40да, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчаси 7-уйда жойлашган «Шохрух» автотранспорт корхонасининг таъмирлаш боксида DAF» русумли автоприцеп (тягач) ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бериб ўтди.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 15:47да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:52да қуршаб олиниб, соат 15:54да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Ёнғин пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида содир бўлган, деб таҳмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Сардоба иши" бўйича икки киши қамоққа олинди
Валютафурушларга қарши текширувлар кучайтирилмоқда
Наманганда мутахассис янгича фирибгарликка қўл урди
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади
Наманганда МЧЖ ишчилари бўлган "Дамас" ЙТҲга учради. Ҳайдовчи ҳалок бўлган