Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва унга жалб қилинган волонтёр (кўнгилли) ёшлар фаолияти тўғрисида маълумот берилди.
Айтилишича, 2020 йил 19 июль куни ҳудудлардаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 6 085 та мурожаат келиб тушган. Ҳудудларда ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 6 642 та ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилган.
Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятларида 19 июль кунида ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилмаган.
Ҳозирда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларида жами 2 888 нафар волонтёр ёшлар «Call-марказ»ларда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ҳамда хонадонларга маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида — 248 нафар, Андижон вилоятида — 450 нафар, Жиззах вилояти — 95 нафар, Қашқадарё вилояти — 167 нафар, Навоий вилояти — 221 нафар, Сирдарё вилояти — 132 нафар, Сурхондарё вилояти — 102 нафар, Тошкент вилояти —141 нафар, Фарғона вилояти — 1 177 нафар, Хоразм вилояти — 60 нафар ва Тошкент шаҳрида — 95 нафар волонтёр ёшлар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолиятига жалб қилинган.
2020 йил 14 июлдан 19 июлга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 38 716 та мурожаат келиб тушган ва Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 68 279 та ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда аёл собиқ турмуш ўртоғи ва унинг бир гуруҳ қариндошлари томонидан ўласи қилиб калтакланди
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш холати тўсаддан ошиб кетди!
Марказий Осиё ва Германия раҳбарлари учрашади
Наманганда 6 нафар бемор коронавирусни кимдан қандай қилиб юқтирганини билмайди
Хушхабар! Ўзбекистонда яна 4 нафар бемор бутунлай тузалди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)