Мазкур ҳолатга Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати қуйидагича муносабат билдиради. Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун қилиниши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисидаги республика махсус комиссиясининг тезкор йиғилиш баёнига кўра 2020 йил 10 июльдан 1 августга қадар республикамизда кучайтирилган ҳолатда карантин тартиби йўлга қўйилди.
Барчангизни карантин қоидаларига тўла амал қилишингизни сўраган ҳолда 10 июльдан бошлаб вилоятлар аро кириш ҳамда чиқиш тўла тўхтатилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда Наманган шаҳрининг ички кўчаларида Ички ишлар органлари ходимлари, профилактика инспекторлари, Миллий гвардия томонидан рейд тадбирлари олиб борилиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишга рухсат берилганлиги тўғрисида махсус рухсатнома стикерлари текширилмоқда.
Бу ҳолатларнинг барчаси аҳоли ўртасида касалликнинг авж олишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилмоқда. Наманган шаҳри фуқароларидан вазиятни тўғри баҳолаб, карантин қоидаларига қатьий риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Тасодифий хабарлар
ЖССТ пандемиянинг иккинчи тўлқини ва унинг даҳшатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
2064 йил — Ер юзини қандай ўзгариш кутмоқда?
“Снос” масаласида фуқароларнинг “қўли узунлашди”
Мурдаси тўрт кун лифтда қолиб кетган аёл воқеаси: Бош прокуратура ва қўмита бир-бирига қарши баёнот бермоқда
Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги баҳс Наманганда ўтказилади