Олмалиқда 30 кишидан ошмаган ҳолда тўйлар ўтказиш бошланди. Бу ҳақда республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, тадбирлар, эълонлар ва бошқа хабарлар эълон қилинувчи Telegram каналда маълум қилинди.
«Мавжуд вазиятни ёшларимиз ҳам тўғри қабул қилиб, карантинга риоя қилган ҳолда никоҳдан ўтишмоқда», — дейилади хабарда.

Фото: Telegram / «Олмалиқ ҳаёти»
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан бошлаб тўй-маросимларнинг ўтказилиши бекор қилинган эди. Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди ва «яшил» ҳудудларга оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди.
Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги фохишахона фош этилди
Ҳиндистонлик аёл 104 ёшида ўқиш ва ёзишни ўрганди
Жанубий Корея ҳам Telegram’га қарши даъво қилмоқда
Наманганда Cobalt ва трактор тўқнашди. Қурбонлар бор
Президент бир гуруҳ хотин-қизларга давлат мукофотларини топширди