Саудия Арабистони коронавирус пандемиясидан хавотирланиб остида ҳаж зиёратини чеклашни кўриб чиқмоқда.
Бугун бу масалага яқин манбалар хабар беришича, Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига борадиган зиёратчилар сонини кескин чеклаши мумкин, чунки мамлакатда касалланганлар сони 100 мингдан ошиб кетган.
Миллионлаб зиёратчилар Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадаги Исломнинг муқаддас жойларини зиёрат қилишади, бу ҳар бир мусулмон учун умрида бир марта бажариладиган амалдир. Расмий маълумотларга кўра, ҳаж ва умра зиёрати Саудияга тахминан 12 миллиард долларга яқин даромад келтиради.
Масала билан таниш бўлган икки манбанинг таъкидлашича, расмийлар бу йил ҳажга рухсат беришни кўриб чиқмоқдалар. Кекса зиёратчилар келишини тақиқлаш ва қўшимча тиббий кўрикдан ўтказиш каби чекловлар киритилиши кутилмоқда.
Айрим амалдорлар эса июл ойининг охирида бошланиши кутилаётган Ҳажнинг бекор қилинишини талаб қилишмоқда.
Бу борада таниш бўлган бошқа манбанинг айтишича, расмийлар қатъий тартиблардан фойдаланган ҳолда ҳар бир мамлакатда зиёратчилар учун белгиланган квотанинг 20 фоизигача рухсат этиш мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Ҳукумат матбуот хизмати ва Ҳаж ва Умра вазирлиги вакили ҳали бу хабарга изоҳ бермади.
Ҳажни чеклаш ёки бекор қилиш, нефть нархлари пасайиши ва пандемиядан қийналган давлат молиясига янада кўпроқ босим бўлади. Таҳлилчилар бу йил иқтисодиётнинг кескин пасайишини тахмин қилмоқда.
Якшанба куни қироллик халқаро йўловчи қатновларини тўхтатиб қўйди ва ҳожилар қўнадиган Жидда шаҳрида яна комендантлик соати жорий этилди.
2019 йилда 19 миллионга яқин зиёратчилар умра зиёратига ва ҳажга 2,6 миллион киши келган. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг иқтисодий ислоҳот режасида Умра ва Ҳаж зиёрати ҳажмини йилига 30 миллион зиёратчиларга ошириш ва 2030 йилга келиб 50 миллиард риёл (13,32 миллиард доллар) даромад олиш мақсад қилинганди.
Тасодифий хабарлар
«Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Президент
МБ раиси ўринбосари Ҳукумат ёғ нархини тушириш учун нима қилаётганини айтди
Марям Тиллаева собиқ турмуш ўртоғи унинг ота-онасига қилган муносабатини очиқлади
Россияга қарши санкциялар зарари ўзбек сўмига юкланяптими? Марказий банк изоҳ берди
Аёл рашк туфайли 9 ёшли қизни бошига уриб каналга ташлаб юборди