Хоразм вилоятида Тупроққалъа туманидаги каналдан олиб чиқилган Tico’дан 34 ёшли йигитнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Ҳазорасп туман прокурори томонидан 2020 йил 17 апрель куни Т.Қ.нинг бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳазорасп тумани «Темирчи маскани» МФЙда яшовчи 1986 йилда туғилган Т.Қ. 2020 йил 27 март куни, тахминан, соат 10:00 ларда отасига тегишли Tico машинасида кўчага чиқиб кетиб, уйга қайтиб келмаган.
Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида тўпланган далилларга кўра, Т.Қ. Тупроққалъа туманидаги Тошсақа каналининг Чап қирғоқ сув иншооти ҳудудида мобил телефонидан фойдалангани инобатга олиниб, 4 июнь куни ушбу канал ҳудудида сув тўсилиб, олиб борилган қидирув ишларида фуқаронинг жасади Tico’да бўйнидан занжир билан рул чамбарагига қулфланган ҳолда топилган.
Мурда суд-тиббий экспертизасида кўздан кечирилганида унинг танасида жароҳат излари аниқланмаган. Т.Қ.нинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди
"Namanganliklar uz"даги мурожаатдан сўнг, қурилиш назорат инспекцияси оёққа турди
Хьюстон полицияси бошлиғи Трампга «оғзини юмиш»ни маслаҳат қилди
Россия 10 кун ичида қанча қурбон бергани очиқланди
ДЙҲХХ “тонировка” масаласида ҳайдовчиларни огоҳлантирди