“Орият Доно” радиоканалида эфирга узатилган “Футбол плюс” лойиҳаси иштирокчилари Бобур Акмалов, Жамолиддин Бобожонов ва Хайрулла Хамидов ўзаро суҳбатда “O‘zbekiston 24” телеканали хусусида танқидий фикр билдириб, канал тарқатаётган хабарлар реал ҳаётдан йироқ экани ҳақида (“Сусамбил”да ташкил қилинганми" дея) мулоҳаза билдирган эди. Айнан шу кичик қисм интернет тармоқларида тарқалди ва кенг муҳокама қилинди.
Шундан сўнг жорий йилнинг 21 май куни ушбу ҳолат юзасидан МТРК раҳбари Алишер Хаджаевнинг мулоҳазаси эълон қилинди. Мақолада телевидение раҳбари уларни “корпоратив этика тушунчасидан йироқ эканликларини, спортчилар орасида жуда қадрланадиган жамоавий бирлик қадриятини умуман тушунмасликларини” таъкидлаган.
Шунингдек, А.Хаджаев “бу икки шахс ўзлари яшаб турган мамлакатдаги ҳолатни аниқ-тиниқ билмасдан, вазиятга ўзларининг “минора”ларидан туриб баҳо берганликларидир. Кимдир, қаердадир айтган фикрга қараб хулоса қилиш ва бу хулосани ахборот воситаси орқали тарқатиш – ўзини профессионал, деб билган журналистга ярашмайди”, деб ёзади.
Мақола сўнгида “Хўш, бизнинг корпорациямиз (яъни компаниямиз) корпоратив этикани тан олмайдиган, ҳамкасбларининг юзига оёқ қўядиган, сиёсий ва маданий онги ҳамда профессионализми ҳаминқадар бўлган бу икки ходимнинг хизматига муҳтожми?”, дея савол қўйиб, бу саволни “Б.Акмалов ва Ж.Бабажановларнинг виждонларига ҳавола” этганди.
МТРКдаги манбаларнинг тасдиқлашича, “Sport” телерадиоканалида 1-тоифали муҳаррир штатида ишлаб келган Бобур Акмалов ва “Sport” телерадиоканали бош режиссёри Жамолиддин Бобожонов бўшашга ариза ёзган.
“Ориат доно” радиосидаги “Футбол плюс” лойиҳаси ёпилган ҳақида ҳам хабарлар тарқади. Радионинг ютубдаги саҳифасида ўша кунги сони ўчириб ташланган.
Manba: human.uz
Тасодифий хабарлар
Наманганлик йигит онасини қўрқитган эркакка арматура билан ташланди
2 октябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади
Байрам байрамдек ўтсин! Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга қарийб 2 млрд ажратилди
Сув омборида сузган «Cobalt» ҳақида маълумот берилди
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар иш услубини мутлақо ўзгартиради