Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.
Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ГАЗ-53 ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмади
Юнусободдаги қотиллик: “ИИББ бесоқолбозларга қарши рейд ўтказаётгани йўқ. 25 ёшли Шокир Х. ўз қотили билан интернетда танишган”
Тез ёрдам шифокорини калтаклаган шахс қамоққа олинди
Намангандаги 15 та мактабда дарслар бошланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик қилади