ОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев иштирокида брифинг ўтказилди.
Баёнотдан парча:
— Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди.
❗️Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.
❗️Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
❗️Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган комбинезон ишлаб чиқарилди
Андижонда 14 кишида коронавирус аниқландими?
Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти
Ўзбекистонда 163та мактаб карантинга ёпилди — Халқ таълими вазирлиги
Дунёнинг энг бой одами расман уйсиз қолди