Тошкент шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида аёл ва унинг шериги ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатиб, «Мен ‘замминистр’нинг иккинчи хотиниман, ҳозир битта телефон қиламан», дегани ва аёл видеомурожаат билан чиққани хабар қилинганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати аёл қоидабузарлиги учун жазоланганини маълум қилди.
Унда айтилишича, 27 август куни бошқарув вақтида қўл телефондан фойдалангани учун 1996 йилда туғилган Мадина Эшонқулова ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан автомобиль бошқаргани, бошқарув вақтида телефондан фойдалангани бўйича Тошкент вилояти Йўл-патруль хизмати ходими Ю.Сайдалиев томонидан баённома тузилиб, «Nexia-3» автомобили вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «‘замминистр’нинг иккинчи хотини» орган ходимларига қаршилик кўрсатгани бўйича изоҳ берилганди. Шунингдек, Андижонда жарима майдончасида аёл ва ЙПХ ходимлари ўртасида жанжал юзага келгани ва Сурхондарёда эркак ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, уни калтаклагани хабар қилинган.
Тасодифий хабарлар
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил ушланди
Habibning bokschi Dadashevning o‘limiga munosabati: «Bunday sportdan nafratlanaman»
Rossiyada 2036-yilga kelib erkaklar yetishmovchiligi kuzatiladi
Президент умумий қиймати 12 миллион доллар бўлган «Chust textile» корхонаси билан танишди
Ўзбекистон БМТда Россияни қўллаб-қувватлади (фото)