9 январь куни соат 19:20 ларда Бухоро вилояти, Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 303 км.да, 31 ёшли Г.Х. ва 30 ёшли Ж.Р.лар маст ҳолатда йўлнинг чеккасида турволиб, безориликка қўл уришади.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, улар Туркия фуқароси 63 ёшли М.Д. бошқарувида бўлган Туркия давлат рақам белгили «Mercedes-Benz» русумли юк автомашинасига ҳеч бир сабабсиз тошлар отиб, уни тўхтатишиб, ҳайдовчи М.Д.ни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган.
Фуқаро М.Д.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса содир бўлган жойдан қонга ўхшаш доғлар олинган ва тегишли экспертизалар тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Г.Х. ва Ж.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,д» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан қарияга нисбатан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган, улар жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мурдаси тўрт кун лифтда қолиб кетган аёл воқеаси: Бош прокуратура ва қўмита бир-бирига қарши баёнот бермоқда
Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво сезиларли салқинлашади
Диний идора ҳайдовчилардан Қуръон оятлари туширилган тонировкаларни ўрнатмасликни сўради
Нашида эшитгани учун қамалган талаба С.Раҳмонқулов суд залида қамоқдан озод қилинди
Қабул-2019: муаммо, муаммо, муаммо...