Қашқадарё вилояти Миришкор туманида бир аёлнинг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузган шахсларга суд ҳукми ўқилди.
Бу ҳақда ЖИБ Касби туман суди раиси М.Очилова "Jahon.uz"га маълум қилди.
Ижарачи Г.Ш. ўзининг гўзалик салонини М.Ж.га ойига 300 минг сўм эвазига ижарага беради. 1 апрель куни М.Ж.нинг қизи Ш.Р. ИИБ ходими З.Р. билан гўзаллик салонида қучоқлашиб турганида, ижарачи икки қизи ва куёви ҳамда жияни Т.С бн кириб келади ва жияни Т.Сга уларни телефон оркали видео тасвирга олиш ҳақида топшириқ беради. Уларни видеога олиб, қиздан “Мени З.Р. зўрлади”, деган тилхат ёздириб олади.
Шундан сўнг ижарачи Г.Ш. ИИБ ходими З.Р.дан О.Т.нинг мендан 10 млн сўм қарзи бор, ўшани олиб берасан, деб талаб қўяди.
Ш.Р.га эса агар ижара учун ойига 100 доллардан тўламасанг, видео тасвирларни намойиш қиламан деб таҳдид қилган.
3 апрель куни видео тасвир тарқалиб кетишидан ва шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишидан қўрқиб ўз жонига қасд килган Ш.Р. салон шифтига ўзини осиб қўяди.
Аёлнинг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишида айбдор деб топилган Г.Ш.га 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Т.С.га эса шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузгани учун 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Номаълум эркак мактаб ўқувчисининг қўлидан тутиб, шубҳали ҳаракат қилди
Мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши маълум қилинди
Тезкор! Карантин чекловлари юмшатилиши расман маълум қилинди
Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузга чўкди, 2 нафари ҳалок бўлди
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди