WhatsApp мессенжери айрим гуруҳларда аъзо бўлган телефон рақамларни умрбод блокировка қилишни бошлади, деб ёзмоқда Wabetainfo.
Нашр ёзишича, “зарарли” аломатлари бўлган гуруҳлар ҳақида шикоятлар келмоқда.
“Қора рўйхат”га тушишни бекор қилиш ҳеч нарсага олиб келмаяпти - WhatsApp блокировка қилинган фойланувчилар хизмат қоидаларини бузган деб жавоб бермоқда.
Сўнгги пайтларда WhatsApp тажовузкорлик, экстремизм, спам ва сохта янгиликларга қарши фаол кураш олиб бормоқда.
Илгари, модерациянинг этарли эмаслиги сабабли бахтсиз ҳодисалар содир бўлган. Масалан, Ҳиндистонда бу йил бир нечта фуқаролар болаларни ўғирлаш ҳақидаги тезкор хабарлар ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган миш-мишлар сабабли самосуд қурбони бўлишди.
Ҳозирда WhatsApp ноўрин номлари билан аталган гуруҳларни қандай топаётгани номаълумлигича қолмоқда. Қора рўйхатга тушмаслик учун гуруҳ чатлар номини ўзгартириш ҳуқуқи берилган фойдаланувчилар доирасини чеклаш тавсия этилади.
Тасодифий хабарлар
"Туну кун ишласин": Мирзиёев Ортиқхўжаевга топшириқ берди
Ўзбекистонликлар Malibu олиш учун неча ой ишлаши керак?
Туркманистон Ўзбекистонга газ беришни бошлади
Қорақалпоғистонда ўқитувчи АҚШга кетаман деб, фирибгарга ишониб, Нигерияга 165 млн сўм ўтказиб юборди
Суперлига. «Пахтакор» супер голлар урилган ўйинда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади, «Бунёдкор»да иродали ғалаба