Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан ички ишлар ходими йўл ҳаракат қоидасини бузиш ҳолатлари видеоси жойланиши ва қоидабузарларга қандай чоралар қўллангани ҳақида муносабат билдирди.
31 октябрь куни соат 15.42 да Нодир Темиров исмли фойдаланувчи “Водители Ташкента (DRIVERS.UZ)” гуруҳида хабар қолдирди: видеорегистраторда қайд қилинишича, шу куни эрталаб хизмат давлат рақамига эга “Нексия-3” русумли автомобиль Чоштепа кўчасидан ҳаракатланиб, оқимдаги транспорт воситаларига халал берган.
Ушбу ҳаракат билан Йўл ҳаракати қоидаларининг 53-банди, яъни “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак” қоидаси бузилган. Ушбу маълумот бир нечта блогерлар ва ОАВлар томонидан ҳам эълон қилинди.
“Нексия-3” русумли автомобиль (давлат рақами 01 067 VSC) Шайхонтохур тумани ички ишлар бўлимига бириктирилган. Бундай ҳаракатланишга сабаб (мисол учун, зарур чақирув, ҳуқуқбузарлик ва ҳоказо) бўлмаганлиги аниқланди. Автомобилни бошқарган ходимга нисбатан кейинги кун соат 07:50 да Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённома расмийлаштирилган. Унга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шу каби чоралар бошқа ҳолатга нисбатан ҳам қўлланилди. Пойтахт Учтепа тумани махсус инспекцияси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабарини қайд этишди. Яъни: 29-октябрь куни соат 18:08 да Lolita Shah исмли фойдаланувчи юқоридаги гуруҳда видеомаълумот қолдирган эди, унда “Нексия-3” автомобили (давлат рақами 01 158 VSC) Фарҳод ва Лутфий кўчалари кесишмасидаги светофорнинг тақиқловчи сигналини менсимасдан ҳаракатланган.
Ушбу автомобиль Учтепа тумани ИИО ФМБгак бириктирлган бўлиб, уни бошқарган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4-моддаси иккинчи қисми бўйича маъмурий баённома тузилди. Унга кўра, Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, – энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳайдовчи билан бирофилактик суҳбат ўтказилди.
Тасодифий хабарлар
Сурияда ўта жирканч жаллод-террорчи қўлга олинди
Тошкентдан Сеулга учган самолётда йўловчи вафот этди
Медведев Украина аҳолисини икки бараварга қисқартириб ташлади
23 ёшли ҳайдовчи «Волга»да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди
Россия энди қуролларни аввалгидек кўпайтира олмайди – Байден