Apple компаниясининг энг кучли компьютери рекорд ўрнатди

Apple компаниясининг энг кучли компьютери рекорд ўрнатди

Apple компаниясининг M1 Ultra чипи Geekbench тестида 24 000 балл тўплади ва рекорд ўрнатди. Бу ҳақда 9to5mac нашри хабар бермоқда.

Энтузиастлар 8 март куни эълон қилинган янги Apple Mac Studio компьютерини синовдан ўтказишди. Бир ядроли синовда M1 Ultra процессори 1747 балл олди. Кўп ядроли режимда аппарат 24 055 балл тўплади.

Муаллифлар M1 Ultraдаги Mac Studioни Apple тармоғидаги энг кучли компьютер деб ҳисоблашди. Аввалги рекордчи – 28 ядроли Intel Xeon W–3275М процессорига асосланган Mac Pro синовда 19 951 балл олган эди. Шундай қилиб, Aмерика брендининг янги компьютери Mac Proдан тахминан 20 фоизга самаралироқ бўлиб чиқди.

«Рақамлар, албатта, ҳайратланарли, чунки Mac Studio Mac Proга қараганда анча кичикроқ ва самаралироқ, аммо бу M1 Ultra чипи Mac Studioни барча жиҳатларда Mac Proдан яхшироқ эканлигини англатмайди», – деди улар. Шу билан бирга, журналистлар 2022 йил охиригача Apple ўзининг ARM процессорига асосланган Mac Proни тақдим этиши мумкинлигини тахмин қилишди.

8 март куни бўлиб ўтган Apple тақдимотида компания вакиллари M1 Ultra 20 та ядрога эга эканлигини таъкидладилар.

Теглар:
×