Беларусдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган ўзбекистонлик аёлнинг кўзи ёриди. Унинг фарзанди Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Омбудсман ташаббуси билан Минск шаҳридаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказган.
Учрашув давомида муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқароси ҳомиладор экани, тергов ҳибсхонаси шароитида фарзанди дунёга келганидан сўнг уни зарур даражада парваришлаш имконияти чекланганини билдириб, боланинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қарамоғида бўлишини исташини маълум қилган. Шу муносабат билан у фарзанди туғилганидан кейин уни белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтариш ва яқин қариндошлари қарамоғига топшириш масаласида амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат назоратга олиниб, фарзанд туғилганидан сўнг тегишли давлат органлари ва Ўзбекистоннинг Беларусь Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси, МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида зарур ҳуқуқий ҳамда консуллик тартиб-таомиллари амалга оширилган.
Натижада чақалоқнинг Ўзбекистонга қайтарилиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган. Жорий йил июль ойида чақалоқ яқин қариндошлари қарамоғига топширилиб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Тасодифий хабарлар
Nanay xalqaro sayyohlik maskaniga aylanadi
В МИД рассказали, есть ли узбекистанцы среди задержанных за беспорядки в Казахстане
Ҳамма ҳайратда. Хонанда Лола тўсатдан тўйхонага кириб, текинга қўшиқ куйлаб кетди
Расул Кушербаев: "Фарзандларим, яқинларимга жабр етиб қолишидан қўрқаман" (ВИДЕО)
Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди