Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Германиянинг “Боруссия Мёнхенгладбах” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг нуфузли “Kicker” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Боруссия М” клуби марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида ёш ва истиқболли футболчиларни кузатишда давом этмоқда. Ана шундай номзодлар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этган 22 ёшли марказий ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозов ҳам бор. Клуб скаутлари Ўрозовни “Боруссия” трансферлар рўйхатига киритилган бир неча истиқболли ҳимоячилардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ўрозов ҳозирда Самарқанднинг “Динамо” шарафини ҳимоя қилади. 22 ёшли ҳимоячининг cамарқандликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган.
Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этди. У Колумбия билан 13 дақиқа, Конго ДР билан 82 дақиқа майдонда ҳаракат қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Чегарачи минага тушиб, портлаб кетди
Ўзбекистонда эртага ҳарорат 44 даражагача кўтарилади
Ҳантавируснинг қай тарзда юқиши маълум бўлди
Бировнинг рақамига телеграм канал очиб, ҳаёсиз расм ва видеолар тарқатган шоввоз ушланди
Наманганда ҳам ичимлик суви нархи ошади