Дилшоджон Вохисов 1983 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида бошлаган. Кейинчалик вилоят ва шаҳар миқёсидаги турли ташкилотларда масъул лавозимларда самарали фаолият юритган.
Тайинловга қадар Давлатобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Давлатобод тумани ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, Вохисов Дилшоджон Абдуқаххарович туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Россия урушда Эронга ҳарбий ёрдам бериши мумкин
Наманган шаҳрининг тоифаси «қизил»дан «сариқ» ҳудудга ўтказилди! (инфографика)
Украинанинг қарзи қанчага етгани маълум бўлди
“Табибнинг ўзи ҳам бемор”. Икки вилоятда прокуратура ходимлари пора билан ушланди
Ўзбекистон қамоқхоналари тўлиқ видеокузатувга олиниб, маҳбусларга электрон браслетлар тақилади