Украинада уруш бошланганидан бери ҳар икки томондан ҳалок бўлган ёки яраланган аскарлар сони 500 мингга яқинлашди. Бу ҳақда Америка разведкасига таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.
Расмийларнинг огоҳлантиришича, қурбонлар сонини тахмин қилиш қийинлигича қолмоқда, чунки Москва урушда ҳалок бўлганлар ва яраланганларни мунтазам равишда кам ҳисоблайди, расмий Киев эса рақамларни ошкор қилмайди.
Манбага кўра, Россия ҳарбийларининг қурбонлари сони 300 мингга яқинлашмоқда, жумладан, 120 минг киши ҳалок бўлган ва 170 мингдан 180 минг нафаргача ҳарбий жароҳат олган. Украинада ҳалок бўлганлар сони 70 мингга яқинлашган, яраланган аскарлар сони 100 мингдан 120 минггача етган бўлиши мумкин.
АҚШ разведкаси қурбонлар сони Украина жорий йил бошида қарши ҳужум уюштирганидан кейин кўпайганини билдирган.
Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк NYT’даги мақолани шарҳлар экан, бундай рақамларни фақат Бош штаб ошкор қилиши мумкинлигини айтган.
“Биз шундай моделни қабул қилдикки, фақат Бош штаб ярадорлар, ногиронлар, қўл-оёқларини йўқотганлар, бедарак йўқолганлар ва, албатта, бу урушда ҳалок бўлганлар сони тўғрисидаги рақамларни айтишга ҳақли”, деган у кеча, 18 август куни журналист Юлия Латининанинг Youtube-каналидаги жонли эфирда.
Тасодифий хабарлар
Бугундан талабалар таътилга чиқади(ми)?
Путиннинг навбатдаги қалтис қарори (фото)
16 март кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Қуйи Чирчиқ депутати Бахтиёр Джаникулов вафот этди
Арманистон ҳеч қандай шартларсиз Туркия билан чегарани очмоқчи