Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси 3 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Хусусан, Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳокимият вакили гўёки жорий йилда Учтепа тумани ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганини рўкач қилиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.
Билдирилишича, ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзи билмаган ҳолда гиёҳванд моддани реклама қилган ўзбекистонлик қиз буюртмачини судга берди
Хоразмда катта кўчага ўрнатилган LED-экранида порнографик видео қўйилди (+18)
Қирғизистон Республикаси Президенти ўз уйини муҳтож оилаларга берди
Энди ҳокимларни депутатлар тасдиқлайди
Уч эркак ва бир аёл спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди