Кеча, 21 август куни бўлиб ўтган Туркиянинг “Башакшеҳир” ва Руминиянинг “Краёва” ўртасидаги ўйинида истанбулликлар ўз уйида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ўйин Европа Конференция лигаси учун сўнгги ўтиш баҳсларидан ҳисобланади.
Гарчи жамоа мағлуб бўлган бўлсада, Истанбул клуби сафида тўп тепаётган икки ўзбек легионери майдондаги икки жамоа ўйинчиларидан бир бош устун экани яққол сезилди. Баъзи футбол танқидчилар бутун бошли жамоани "бот" деб киноя қилгани ҳам бекорга эмас. Ўйинни Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлаган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 77-дақиқада майдонга тушди. Файзуллаев тушиши билан “Башакшеҳир” ҳисобни қисқартирди. Аббос голда қатнашмаган бўлса ҳам ўзининг тезкор ўйини билан рақиб жамоага анча босим ўтказди.
Sofascore ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларига 6,3 баҳо қўйди. Файзуллаев дебют баҳси учун 6,7 (узатмалар аниқлиги 100%) баҳога лойиқ кўрилган.
Энди жамоалар ўртасида жавоб ўйини 28 август куни Руминияда бўлиб ўтади. Аббос ва Элдор асосий таркибда майдонга тушиш учун сабабларни етарлича кўрсатиб қўйди. Ушбу қара-қаршиликда ғолиби бўлган жамоа Европа Конференция лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда яна 211 кишида коронавирус инфецияси аниқланди, шулардан 92 нафари Наманган вилоятида аниқланган
Ички ишлар органига ишга киритиб қўйишини айтган эркак ушланди
“Қамчиқ” довонида автомобиль ҳаракати тикланди
Ўзини АОКА вакиллари деб таништирган мухбирлар пора олиш жараёнида қўлга олинди
Видеосини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб пул олган шахс ушланди