Қозоғистон Қуролли кучлари энди WhatsApp ва Telegram ўрнига мамлакатнинг миллий мессенжери – Aitu’дан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Маълум қилинишича, аввал хизмат ёзишмалари WhatsApp ва Telegram орқали амалга оширилган, бу эса хавф туғдириши мумкин. Мудофаа вазирлигига кўра, Қозоғистон юрисдикциясида бўлган ва маълумотларни сақлаш ҳамда қайта ишлаш талаблари бўйича жавоб берадиган Aitu армиянинг ички алоқалари устидан тўлиқ назоратни таъминлайди.
У хизмат маълумотларини узатишда қўлланилади. Бу қарор Президент Қосим-Жомарт Тўқаев топшириғи асосида қабул қилинган бўлиб, хорижий платформалардан фойдаланиш билан боғлиқ хавфларни камайтиришга қаратилган.
Босқичма-босқич ўтиш жараёни 2025 йилнинг охиригача якунланади. Бу жараёнда қўшинларнинг ташкилий тузилмаси ва мавжуд алоқа каналлари ҳисобга олинади.
Мудофаа вазирининг ўринбосари (рақамлаштириш бўйича) Дарҳон Аҳмедиевнинг таъкидлашича, маҳаллий мессенжерга ўтиш маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва рақамли суверенитетни сақлашга ёрдам беради.
“Миллий IT-маҳсулотлардан фойдаланиш – бу рақамли маконда суверенитетни ҳимоя қилишга қаратилган умумжаҳон тенденция. Қуролли кучларнинг Aitu’га ўтиши хизмат маълумотлари сизиб чиқишини истисно этиб, махфий ахборотни муносиб даражада ҳимоя қилади”. дейди вазир ўринбосари.
Маълумот учун, Aitu – Қозоғистонда 2018 йилда ишга туширилган рақамли платформа. У мессенжер, ижтимоий тармоқ ва тўлов хизматлари функцияларини бирлаштиради – хабар алмашиш ва қўнғироқлар, гуруҳлар ва каналлар яратиш, мини иловалардан фойдаланиш, пул ўтказмалари, хизматлар ва солиқларни тўлаш, шунингдек, давлат хизматларига уланиш имконини беради.
Тасодифий хабарлар
Буни билармидингиз? Жинлар илон шаклига кириш имконига эга
Порталга мурожаат: Бу сафар Муниса Ризаева юзасидан... (+фото)
Самарқанддаги “қўзиқорин уй”ни бузиш бошланди
Urgutlik o‘quvchi sochini majburlab olgan va unga jarohat yetkazgan maktab direktori o‘rinbosaridan kechirim so‘radi
Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди