Андижон вилоятининг Избоскан туманида маҳбуслари мажбурий меҳнатга жалб қилинган Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган. Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар аниқланган. Шунингдек, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Омбудсман Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасидан камчиликларни бартараф этишни ва шу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўрилишини сўраган.
Маълум қилинишича, мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга интизомий чоралар қўлланилган. Жумладан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, 2 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазолари берилган. Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари эса Ички ишлар органларидан бўшатилган.
Билдирилишича, ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши бўйича Омбудсман доимий назорат олиб боради.
Тасодифий хабарлар
Каримова нафақат давлатнинг пулини, балки маданий бойликларини ҳам ўғирлаган
Бойсун туман ҳокимлиги балансидаги CAPTIVA туман Прокуратурасига ўтказилди
Шоҳрух рэпер депутат этиб сайланди
НАМАНГАНДА БУГУННИ ЎЗИДА 20 КИШИ КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ
Европага тажовуз: нима учун АҚШ бутун армияни қитъага кўчирмоқда