Ҳиндистонда севги изҳор қилгани учун 3 йилга қамалган эркак воқеадан саккиз йил ўтиб оқланди. Бу ҳақда “Times of India” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Бомбей Олий суди 25 ёшли эркакни 2017 йилда 17 ёшли қизга севгисини билдиргани учун унга қўйилган жинсий зўравонлик айбловидан озод қилган. Суд қарорида айтилишича, агар бирор ҳаракатда аниқ жинсий тус ёки тегишли хатти-ҳаракат бўлмаса, оддий ҳис-туйғуларни ифода этишни зўравонлик сифатида баҳолаб бўлмайди.
Воқеа тафсилотларига кўра, 2015 йилда 11-синфда ўқийдиган қиз ўзининг амакиваччаси билан кўчада кетаётганида эркак уларни тўхтатиб, қизнинг қўлидан ушлаб “Мен сени севаман” деган. Шундан сўнг полиция унга қарши жиноят иши очиб, 2017 йилда суд уни уч йилга озодликдан маҳрум этган. Эркак бу қарор устидан апелляция тартибида шикоят қилган.
Эркакнинг адвокати мижозининг ҳаракатларида на қайта алоқа, на жисмоний мажбурлаш ва на жинсий тусдаги унсурлар бўлганини таъкидлаган. Суд ҳам шу фикрга қўшилиб, айбловни асоссиз деб топган ва уни оқлаб чиққан.
Тасодифий хабарлар
Наманган давлат университетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани сабаб 14 кунлик карантинга ёпилди
2020 йилда ЙТҲларда қанча одам вафот этгани маълум қилинди
“Ҳар бир Сиёсий эфиримда онамнинг умри 5 йилга камайиб кетяпти” - ОТАЖОНОВ
Херсонда вазият жиддий. Вилоят раҳбарлари хавфсиз жойга “сурди”
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 17 даражагача илийди