Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг вакиллари билан музокара ўтказди. Бу ҳақда турк футболидаги ишончли манба – журналист Яғиз Сабунджуўғли маълум қилди.
Шунингдек, “Gazete Arena” нашри ҳам бу трансфер бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар тарқатди. Унга кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи келаси, яъни 2025-2026-йилги мавсумда Туркия Суперлигасида тўп суради.
Туркиянинг тўртта гранд клуби – “Галатасарай”, “Фенербаҳче”, “Бешиктош” ва “Трабзонспор” ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир неча юлдузларга трансфер таклифи юборган бўлса-да, ўзбек юлдузи учун курашда Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби ғалаба қозонгани айтилмоқда.
Маълумот учун, “Истанбул Башакшеҳир” – Туркия сиёсий доиралари билан яқин алоқада бўлган жамоа ҳисобланади ва маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланади. Шунга қарамай, клуб жорий мавсум Суперлигада 5-ўринни эгаллади.
“Рома” 29 ёшли футболчиси билан амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзигача амал қилишига қарамай, у билан хайрлашишга тайёр. Шомуродов ўтган мавсумда Шомуродов барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврога тенг.
Тасодифий хабарлар
Каримова нафақат давлатнинг пулини, балки маданий бойликларини ҳам ўғирлаган
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартирмоқчи
Ғузорда ваҳшийларча ўлдирилган она ва боланинг қотили топилди
Тўқаев Қозоғистон ҳукумати таркибини ўзгартирди
Ishga joylashtirishni va’da qilib, jinoyatga qo‘l urgan shaxs ushlandi