Исроил Эронга ракета ҳужуми уюштиргани хабар қилинган эди. Энди Исроилга ракета отилиши мумкинлиги муносабати билан ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликлардан тезкор эҳтиёт чораларини кўриш қатъий тавсия қилинмоқда. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси бу ҳақда огоҳлантириш билан чиқди.
Фуқароларга қуйидаги қатъий тавсиялар берилмоқда:
- Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига кириш;
- Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш;
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш.
Агар шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш:
- Фавқулодда ёрдам телефонлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
- Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
- Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Тасодифий хабарлар
Коронавирус билан касалланганлар сони яна кўпайди, уларнинг 6 нафари Наманганда аниқланган
Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликларни олиб келиш ҳаракати бошланди
Фарғонада қиморхона очган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
Биринчи февралдан кимнинг маоши ошади?