Жорий йилнинг 1 июнь ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 млрд 665 млн долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида келтирилган.
Унга кўра, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8 млрд 483 млн долларга кўпайган ва 20,6 фоиз ўсишни қайд этган. Шу тариқа бу ўсиш кетма-кет 5-ой давом этмоқда. Хусусан, апрель ойи билан солиштирганда бу кўрсаткич 410,2 млн долларга ёки 0,83 фоизга ошган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2013 йилдан (22 млрд 408 млн доллар) бери кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етди.
Шу билан бирга, ҳисоботга кўра захиралардаги олтин миқдорининг физик ҳажми бироз камайган ва 11,4 троя унцияни (353,85 тонна) ташкил этган. Шунга қарамай, қимматбаҳо металл нархининг кўтарилиши ортидан унинг нархи 2,2 миллион долларга ошиб, 37,65 миллиард доллар етган.
Тасодифий хабарлар
Ҳусановнинг “Тоттенхем”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Наманган вилоятларида АҚШга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Моуриньо “Реал” бош мураббийи – Романо
Бухорода 23 та савдо дўкони ёниб кетди (видео)
Наманган вилоятида 16,3 триллион сўмлик 1953та лойиҳа амалга оширилиб, 55 минг янги иш ўрни яратилади