2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланди. Бу 16 май куни қабул қилинган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунда белгиланган.
Қонунга кўра, 2027 йил 1 январгача Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:
- бино ва иншоотларни, ер участкаларини ижарага беришдан олинадиган даромадлари бўйича – фойда солиғини;
- ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича – мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини.
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, пиво ва пиво ичимликлари, шунингдек, тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар йиғим турлари жумласига киритилди.
Бунда пиво ва пиво ичимликлари, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилингани тўғрисида тасдиқномага эга бўлган юридик шахс ҳамда ЯТТлар ушбу йиғимларнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тасодифий хабарлар
Бош прокуратура каналдан жасади топилган ўсмир бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди
Тўйда келин билан рақс қотилликка сабаб бўлди
Европа Россияга қарши тўлиқ савдо эмбаргоси жорий этиши мумкин
Коронавируснинг яна бир ғалати хусусияти пайдо бўлди