Банкдан қарийб 9 миллион доллар кредит олиб, уни қайтармагани учун Ўзбекистонда қидирувга берилган шахс Россиядан депортация қилинди. Бу ҳақда кеча, 15 май куни Россия Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волкка таяниб, Тошкентдаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси хабар берди.
Баёнотга кўра, Москва ва Тошкентдаги Интерполнинг Миллий марказий бюролари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида йирик миқдордаги ўзлаштириш жиноятида айбланаётган фуқаро аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилган. Маълумотларга кўра, ушбу шахс Ўзбекистонда тижорат фирмасининг раҳбари лавозимини эгаллаб турган пайтда пахта етиштириш мақсадида банкдан қарийб 9 миллион доллар кредит олган. Бироқ ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан 20 миллион доллар атрофида даромад топгач, у кредитни қайтармасдан мамлакатни тарк этган.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу шахс Россияга бориши мумкинлиги ҳақида маълумот бергач, Россия Интерпол ходимлари дарҳол чора кўрган. Қидирувдаги шахс Внуково аэропортида самолёт қўнган заҳоти ушланган.
Текширувлардан сўнг шу куни у Ўзбекистонга депортация қилинган. Бу ерда ҳам у аэропортнинг ўзида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш бош котибини қабул қилди
Вояга етмаган талончи қўлга олинди
АҚШда Трамп тарафдорлари Конгрессга ҳужум қилиб тартибсизликлар уюштирди, тўрт киши ҳалок бўлди
АҚШга борувчи айрим шахслар 15 минг долларгача гаров пули тўлаши мумкин
Президент автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди