Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона пости қурилиш ишлари жадаллашди.
Фото: Божхона бошқармаси ахборот хизмати
Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Қодиров “Учқўрғон” чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
"Учқўрғон" чегара божхона пости шу йилнинг сентябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берди.
Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

- Мазкур чегара божхона постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади.
Тасодифий хабарлар
Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?
Самарқандда можаро: ИИБ ходимлари аёлларни зўрлаб машинага тиқмоқда (видео)
«АҚШни нохуш нарсалар кутмоқда»: Ким Чен Иннинг синглиси таҳдидли чиқиш қилди
Украина Россия билан музокара олиб бориш шартини айтди
Эрон президенти Хитойга ташриф буюришни режалаштирмоқда