Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 23 ноябрь Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг “Шахсий махсус иқтисодий ва бошқа чеклаш чораларини (санксияларини) қўллаш тўғрисида”ги фармонини имзолади.
Фармонларда бир қатор жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш кўзда тутилган. Ҳужжатда 147 та жисмоний ва 303 та юридик, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ва корхоналари номи мавжуд.
Юридик шахслардан Akkermann Cement CA (Оҳангарон), “Оҳангаронцемент” АЖ, жисмоний шахслардан эса Наргиза Эркиновна Нарзиева (30.06.1984 йилда туғилган), Шоҳрух Олимжонович Носирхўжаев (07.09.1980 йилда туғилган) санкциялар рўйхатига киритилган.
Биринчи фармон 60 нафар шахсга тегишли бўлиб, уларга нисбатан санкциялар асосан 10 йил муддатга қўлланилади. Санкциялар рўйхатига киритилганларнинг активлари блокировка қилинади ва савдо операцияларини чекланади.
Ушбу рўйхатга, шунингдек, Россия, Украина, Кипр, Буюк Британия, Германия ва Швейцария фуқаролари киритилган. Санкцияга оид ҳужжатда Россия президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари Анатолий Чубайс ва Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг собиқ ўринбосари Владимир Сивкович ҳам бор.
Россия, Кипр, Туркия ва Хитойда жойлашган 93 юридик шахсга нисбатан 10 йиллик санкциялар жорий этилган.
Иккинчи фармоннинг санксиялари 87 нафар жисмоний ва 210 нафар юридик шахсга нисбатан қўлланилади. Шунингдек, гап асосан 10 йил муддатга санкциялар ҳақида кетмоқда.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа давлатлар ваколатли органларини ушбу санкциялар қўлланилиши тўғрисида хабардор қилиши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1800 нафардан ошди
Ўзбекистонда қарз муддатини бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда
1 февралдан бензин нархи қанчага ошиши мумкинлиги айтилди
Жаҳон банки Украинага уй-жойларни таъмирлаш учун 232 млн доллар ажратди
Путин ишлаш рухсатномаси бўлмаган мигрантларга тирикчилик қилиш ҳуқуқини берди