Ҳиндистонда келин тўйдан бир неча соат ўтгач, кучли йиғи ва ҳаяжон туфайли юрак ҳуружидан вафот этди, деб хабар беради Hindustan Times.
Воқеа мамлакат шарқидаги Одиша штатида содир бўлган. Hindustan Times газетасининг ёзишича, тўйни нишонлагандан сўнг, келин анъанавий «бидай» маросимидан ўтиши керак эди. Бу маросимда одатда келин ота-онаси ва туғилиб ўсган уйи билан хайрлашади. Маросим одатда кўз ёшлар ва ғамли ўтади.
Маросим давомида йиғлаётган қиз тўсатдан ҳушидан кетган. У шошилинч равишда касалхонага ётқизилган, аммо шифокорлар унинг юрак етишмовчилиги сабабли ўлганлигини айтишган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, келин видолашиш пайтида катта стрессни бошдан кечирган, чунки уч ой олдин отасидан айрилган.
Тасодифий хабарлар
Трамп ёлғон гапирган. АҚШ базасига ҳужумнинг янги тафсилоти маълум бўлди
Ўзбекистонда октябрь ойида қанча туғилиш қайд этилди?
Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқилади — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ЎзТестда катта ўғрилик юз берди
Макгрегор жангининг чипталари бир кунда сотилиб кетди