Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 21 февраль куни “Автотранспорт воситаларининг ички бозори ривожланишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра:
Автомобиллар олиб киришда божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади. Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга қисқартирилади. Бунда автомобиль двигатели қуввати бўйича қўшимча коэффициент миқдори ҳам қисқартирилади. Автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам 2023 йил 1 январдан икки баробарга пасаяди.
Аммо пасайтрилган божлар фақат чиқарилган кундан бошлаб Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида 1 йилдан кўп бўлмаган (бундан олдин – 3 йилдан кўп бўлмаган) янги автомобилларга нисбатан қўлланилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 апрелдан “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади. Шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб, Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади.
Тасодифий хабарлар
Россия Украина Миллий гвардиясининг Донбассга ҳужум ҳақидаги махфий буйруғини эълон қилди
Москвада 2021 йилда байрам намози онлайн тарзда ўтказилади
Наманганда пиёз ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди
Қирғизистонда диний партияларни тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Коронавирусни даволаш учун жалб қилинган шифокорларнинг рағбатлантириш пули қанча?