Бугун, 24 август куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Қуръага кўра, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби “А”, Қаршининг “Насаф” клуби “B”, Олмалиқнинг ОКМК жамоаси “С” ва Наманганнинг “Навбаҳор”и эса “D” гуруҳидан жой олди. Қуръадан кейин жамоаларнинг гуруҳдаги ўйинлари санаси ҳам маълум бўлди.
Ўзбекистон жамоаларининг гуруҳ босқичидаги ўйинлар тақвими:
1-тур. 18 ёки 19 сентябрь:
“Пахтакор” - “Ал-Аин” (БАА);
“Ал-Файсали” (Иордания) - “Насаф”;
“Ал-Ҳилол” - “Навбаҳор”;
“Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) - ОКМК.
2-тур. 2 ёки 3 октябрь:
“Ал-Файҳа” (Саудия Арабистони) - “Пахтакор”;
“Насаф” - “Ал-Садд” (Қатар);
“Навбаҳор” - “Мумбай Сити” (Ҳиндистон);
ОКМК - “Ал-Қува” (Ироқ).
3-тур. 23 ёки 24 октябрь:
“Пахтакор” - “Аҳал” (Туркманистон);
“Шаржа” (БАА) - “Насаф”;
“Навбаҳор” - “Нассажи Мозандарон” (Эрон);
ОКМК - “Сепахон” (Эрон).
4-тур. 6 ёки 7 ноябрь:
“Аҳал” - “Пахтакор”;
“Насаф” - “Шаржа”;
“Нассажи Мозандарон” - “Навбаҳор”;
“Сепахон” - ОКМК.
5-тур. 27 ёки 28 ноябрь:
“Ал-Аин” - “Пахтакор”;
“Насаф” - “Ал-Файсали”;
“Навбаҳор” - “Ал-Ҳилол”;
ОКМК - “Ал-Иттиҳод”.
6-тур. 4 ёки 5 декабрь:
“Пахтакор” - “Ал-Файҳа”;
“Ал-Садд” - “Насаф”;
“Мумбай Сити” - “Навбаҳор”;
“Ал-Қува” - ОКМК.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда маҳбус қамоқхонадан қочди
Медведев яна Украина устидан кулди
Алишер Усмоновнинг жиянларига нисбатан очилган жиноят иши тўхтатилди
Наманган ва Тошкентда беморларнинг навбатдаги гуруҳи соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 344 нафарга етди
Наманганда ўқитувчига мукофот олиб бериш эвазига пул талаб қилган директор ушланди