Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар йўловчи ташувчи автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ҳолати юзасидан батафсил маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 28 июл куни соат тахминан 14:00да Жиззах вилояти «Ғаллаорол» тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлида вилоятлараро йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси, у билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчиси йўлига чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчилар ўзаро йўл талашиб, тортишиб қолишган.
Шундан сўнг, «Дамас» ҳайдовчиси Й.Ш. автомашинасини бошқариб, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Ойтамғали» маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 автомобил йўлида, танишлари билан автомобил йўлини тўсиб, автобусни ҳаракатланишига йўл қўймасдан, автобусга шикаст етказган.
Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахслар аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар якуни билан ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Ж.Сагдуллаев хабарида.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистон президентининг ўғли сиёсатга аралашадими?
Коронавирус! Трамп Хитойни аяб ўтирмоқчи эмас
Уруш бошланди. Ҳизбуллоҳ ва Исроил Ливан чегарасида ўзаро ўт очмоқда
Хитойдан қўшни давлатларга тарқалаётган хавфли сариқ чанг орқали коронавирус юқиши мумкинлиги айтилмоқда
Диққат! Қадр кечасида Аллоҳдан мол-дунё сўраш жоизми?