Ўзбекистонда 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
“Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга, ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган. 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.
Умуман, ўтказилган хатловлар натижасига кўра, республика бўйича 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этади”, деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бундай касалликларга чалинган аҳоли сони Наманганда – 18 фоиз (450 минг нафар), Фарғонада – 17 фоиз (600 минг), Бухорода – 14 фоиз (230 минг), Қашқадарёда – 13 фоиз (470 минг)ни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан юқори.
Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратлари қолган ҳудудларга нисбатан баланд.
Тасодифий хабарлар
«Straus House» раҳбари Иброҳим Исроилов қамоққа олинди
Фарғоналик аёл тадбиркорнинг “видеолари“ни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 60 минг доллар талаб қилди
Бухорода “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этдими?
ИИБ жиноят қидирув бўлими ходими пора олаётганда қўлга олинди
Ўқитувчи очиқ дарс ўтиш ўрнига бомба ҳақида ёлғон хабар тарқатди