Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилишди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғишларида тегишли вазирлик-идоралар вакиллари, соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан моддама модда кўрилди, такомиллаштирилди ва қатор муҳим ўзгартиришлар киритилиб, маромига етказилди.
“Қонун лойиҳасида педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар фаолиятининг асосий кафолатлари, уларнинг меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланмоқда”, - дейилган хабарда.
Қонун лойиҳаси билан педагогнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида муайян мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилиши, илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходимни бириктирилиши ва бириктирилган мазкур педагогга қўшимча ҳақ тўланиши каби кафолатлар ҳам мустаҳкамланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу қонун лойиҳасини депутатлар 4 май куни кўриб чиқиб, уни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар беришган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди
Санкцияга учраган россиялик олигарх фаррошга тўлашга пули қолмаганини айтди
Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан қўлга тушди
«Davr» информацион дастури яна эфирга қайтади
Россия Туркия қўллаб-қувватлаётган жангариларга зарба берди. Бу огоҳлантиришми?