Deutsche Welle хабар беришича, Байденнинг баёноти 18-август, жума куни Америка президентининг Кемп-Девиддаги (Мериленд штати) қароргоҳида Япония бош вазири Фумио Кисида ва Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл билан уч томонлама учрашувдан кейин қилинган.
"Россия аллақачон мағлуб бўлди. У ўзи айтган асл мақсадига эриша олмади. Бу мумкин эмас...” деди Байден.
АҚШ президенти Украинада содир бўлаётган воқеалар нафақат Европа муаммоси, балки Иккинчи жаҳон урушидан бери бундай босқинлар бўлмаганини таъкидлади, деб эслади Оқ уй раҳбари.
Байден, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги аргументини “кулгили” деб атади.
АҚШ президенти, шунингдек, Япония раҳбарининг Россия босқинига муносабатини юқори баҳолаб, “Япония “Катта еттилик” доирасида кучли етакчилик кўрсатганини, Украинага катта миқдорда молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатганини” айтди.
Кемп Девиддаги музокаралар АҚШ, Япония ва Жанубий Корея раҳбарларининг халқаро тадбирлар доирасидаги биринчи уч томонлама учрашувидир, дейди экспертлар.
Тасодифий хабарлар
Энди давлат ишига кирганлар билан фақат 1 йиллик шартнома тузилади
Наманганда қайси тизимга неча миллион доллардан ажратилиши маълум қилинди
Ўзбекистонда 7 соат ичида 200дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор
Ҳайит байрами арафасида ўзбекистонликлар уч кун узлуксиз дам олади
UzAuto Motors камроқ автомобиль сотиб, кўпроқ фойда олаётгани маълум бўлди