Суперлига. «Пахтакор» супер голлар урилган ўйинда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади, «Бунёдкор»да иродали ғалаба

Суперлига. «Пахтакор» супер голлар урилган ўйинда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади, «Бунёдкор»да иродали ғалаба

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган иккита ўйин 28 август, якшанба куни бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйини «Навбаҳор» ва «Пахтакор» иштирокида кечди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим дебютида Жамшид Искандаров жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди.

Орадан ўн дақиқа ўтиб Ҳожиакбар Алижонов қанотдан ёриб кирган ҳолда дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. Учрашувнинг кейинги дақиқаларида ҳисоб ўзгармади.

«Навбаҳор» 33 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди, 32 очкога эга «Пахтакор» эса иккинчи ўринга кўтарилди.

«Бунёдкор» сафарда «Динамо»га қарши баҳс олиб борди. 25-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 57-дақиқада Усмонали Исмоналиев мувозанатни тиклади. 64-дақиқада Дмитрие Побулич «Бунёдкор»нинг иккинчи голини урди.

Орадан кўп ўтмай меҳмонлар ҳисобни ишончли кўринишга келитириши мумкин эди, бироқ Исмоналиев пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Ушбу ғалабадан кейин «қалдирғочлар» очколарини 20 тага етказиб олган ҳолда 7-поғонага кўтарилди, «Динамо» (7) 14-ўринда бормоқда

Суперлига

17-тур баҳслари

28 август, якшанба

«Навбаҳор» — «Пахтакор» 1:1

Голлар: 1:0 – 47 Искандаров, 1:1 – 57 Алижонов.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Сигер, 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандаров (7.Азимжон Аҳмедов, 87), 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёр Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 46), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Александр Касян (32.Зоран Марушич, 41), 77.Асадбек Собиржонов (8.Мирлан Мурзаев, 87).

«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Александр Насонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (17.Достон Ҳамдамов, 66), 10.Драган Черан (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 90+1), 13.Илия Мартинович (42.Аббос Файзуллаев, 71), 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантиришлар: Азмиддинов (76), Болтабоев (80).

«Динамо» — «Бунёдкор» 1:2

Голлар: 1:0 – 25 Абдураҳмонов, 1:1 – 57 Исмоналиев, 1:2 – 64 Побулич.

«Динамо»: 12. Милое Прекович, 5. Махайло Йованович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 9. Тўлқин Эргашев (19. Ислом Шарипов, 46), 15. Жўрабек Маннонов, 17. Эркин Бойдуллаев, 22. Абдужамол Исроилов, 27. Марат Бикмаев (97. Фахриддин Алимов, 84) 78. Элгужа Григалашвили, 88. Евгений Чумак (11. Саҳоб Рашидов, 71).

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 4. Давронжон Эргашев, 5. Жасур Ёқубов, 8. Френсис Нарх, 10. Расул Йўлдошев (99. Умид Султонов, 85), 11. Дмитрие Побулич (19. Билол Туплиев, 85), 15. Жасур Ҳакимов, 25. Муҳаммадсафо Фозилов, 33. Умарали Раҳмоналиев (6. Аваз Ўлмасалиев, 71), 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива (22. Усмонали Исмоналиев, 32).

×