Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишичп, «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 93-километрида ҳаракатланиб кетаётган Gentra автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt ўқув машинаси автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда Gentra ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Cobalt автомашинаси ҳайдовчи ҳамда йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
COVID-19 вакцинаси ҳалолми? Ислом олимларининг фикри
Наманган вилояти судига раис тайинланди
Донецк ва Луганск республикалари Украина Қуролли кучлари позициясига қарши ҳужум бошлади
Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб 12 минг доллар "ухлатган" шахс ушланди
Qozog‘istonda O‘zbekiston fuqarosi avtobus urib ketishi oqibatida vafot etdi