14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи мамлакат Президенти этиб сайлангани билан табриклади.
"Сизнинг сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Амирликлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қўшиб келаётган беқиёс амалий ҳиссангизни ва кўрсатаётган эътиборингизни катта мамнуният билан эътироф этмоқчиман.
Келгусида ҳам биргаликдаги қатъий интилишларимиз ва доимий мулоқотларимиз натижасида давлатларимиз ўртасида жадал ривожланиб бораётган ўзаро ишонч, юксак ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган шериклигимиз изчил кенгайиб боришига аминман", дейилгаг давлат раҳбарининг мактубида.
Эслатиб ўтамиз, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаён кеча, 13 май куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 73 ёшида вафот этди.
Унинг ўрнига бугун, 14 май куни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаённи мамлакатнинг янги Президенти этиб сайланди.
Тасодифий хабарлар
Фестивал баҳона давлат пулини еганларга жиноят иши қўзғатилди
Шавкат Мирзиёев янги қарор қабул қилди
Иккинчи совуқ уруш бўладими? Путин жавоб берди
Россияда оғир аҳвола қолган 7 бола Ўзбекистонга қайтарилди
+65. Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида яна бир нечта киши коронавирус юқтирди