Польшада ҳукмрон “Қонун ва адолат” партияси етакчиси, республика Бош вазири ўринбосари Ярослав Качиньский Украинага НАТОнинг қуролли тинчликпарвар миссиясини юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда кеча, 15 март куни Киевда мамлакат раҳбарияти билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Ўйлайманки, бизга НАТОнинг тинчликпарварлик миссияси ёки, эҳтимол, ўзини ҳимоя қила оладиган, шу давлат Президенти ва ҳукумати розилиги билан Украина ҳудудида фаолият юритадиган кенгроқ таркибдаги миссияси керак. Бу қуролсиз миссия бўлмайди. У тинчликка хизмат қилади, инсонпарварлик ёрдамини олиб юради. Шунингдек, тегишли кучлар, қуролли кучлар ҳам ҳимоя фаолиятини давом эттиради", дейди сиёсатчи
Качиньский нинг сўзларига кўра, Украина, Европа ва бутун демократик дунё ҳозир зудлик билан ушбу қарорга муҳтож.
"Гап амаллар ва бу ерда жуда зарур бўлган нарса – жасорат ҳақида кетмоқда. Афсуски, жасорат кўпинча тишмайди", дея қўшимча қилди у.
Бош вазир ўринбосари Киевга Польша, Словения ва Чехия Бош вазирлари билан поездда етиб келди. Улар Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди.
Бу делегация Европа Иттифоқи вакили эканлиги маълум қилинди. Варшавада хабар қилинганидек, ташрифдан мақсад бутун Европа Иттифоқининг Украина суверенитети ва мустақиллигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлаш, шунингдек, Украина давлати ва жамиятига кенг кўламли ёрдам пакетини тақдим этишдан иборат.
Тасодифий хабарлар
Минск шаҳридан 150 нафар фуқароларимиз махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди
«Тез ёрдам»нинг ойнасини синдириб, ҳайдовчисига жароҳат етказган кимсага жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон қамоқхоналари тўлиқ видеокузатувга олиниб, маҳбусларга электрон браслетлар тақилади
«Davr» информацион дастури яна эфирга қайтади
23 ёшли ҳайдовчи «Волга»да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди